Умматова Чарос Абдухаликовна
Аннотация. График рассомларни ўқитишнинг интерфаол методлари талабалар касбий билим ва малакаларини шакллантириш, мустаҳкамлаш учун шароит яратади. Назарий ва амалий машғулотларда интерфаол методларни қўллаш талабаларнинг малака ва кўникмаларни ўзлаштиришга ёрдам бериб, график рассомлар малакасини намойиш этиш имконини яратади, бу эса ёш авлоднинг санъат соҳасига бўлган қизиқишини оширади. Шунингдек, бу методлар талабаларнинг касбий билимларини ошириши билан бирга ўз йўналишлари, санъат асарининг композицион конструкциясини топишга ёрдам беради. Ушбу мақолада интерфаол методларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилади.
Abstract. Active methods of teaching graphic artists create conditions for formation and strengthening professional knowledge and skills of students. Conducting theoretical and practical lessons using interactive methods helps to
train qualified personnel who can demonstrate the skills of talented graphic artists and interest younger generation to this field of art. As well as these methods developing professional features of students help to find their direction, especially to
teach compositional construction of the work of art. The importance of using interactive methods in education is written in this article.
Аннотация. Интерактивные методы обучения график-художников создают условия для формирования и укрепления профессионального знания и навыков студентов. Проводя теоретические и практические занятие, использующие интерактивный методы помогает обучать квалифицированный персонал, кто может демонстрировать навыки художников графиков и интеросовать более молодое поколение к этой области искусства. Также как эти методы, развивающие профессиональные особенности студентов помогают находить их
направление, особенно преподавать композиционный конструкция произведения искусства. Важность использования интерактивный методов на образовании написано в этой статье.
График рассомларни тайёрлашда “Композиция” фани бўйича интерфаол методларни қўллаш мавзусида ёзилган ушбу методлар республикамизда бадиий таълим ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, малакали мутахассис рассом кадрлар тайёрлаш борасида уларнинг касбий хусусиятларини ривожлантирувчи, шунингдек, иқтидорли, график рассом кўникмаларини ўзида намоён қилувчи ва соҳага қизиқиш уйғота олувчи, ўз йўналишини топишда, айниқса, бадиий асарнинг композицион қурилишини ўргатишда ёрдам беради.
График рассомларни ўқитишнинг интерфаол методлари талабаларда касбий билим, кўникма малакаларни шакллантириш ва мустаҳкамлаш учун шароит яратади. Назарий ва амалий машғулотларни интерфаол методлар
асосида олиб бориш, малакали мутахассис рассом кадрлар тайёрлаш борасида уларнинг касбий хусусиятларни ривожлантирувчи шунингдек, иқтидорли график рассом кўникмаларини ўзида намоён қилувчи ва соҳага
қизиқиш уйғота олувчи, ўз йўналишини топишда, айниқса бадиий асарнинг композицион қурилишини ўргатишда ёрдам беради. Мақолада таълим жараёнида интерфаол методларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилади.
Композиция (лотинчада: composition – тузиш, ижод қилиш маъноси) бадиий асарнинг тузилиши (структураси), қисмларнинг асар ғояси, характери ва вазифасига мувофиқ жойлаштирилиши, ўзаро нисбати, реалистик бадиий
адабиёт, тасвирий санъат, мусиқа, архитектурада ҳаётни ҳаққоний акс эттиришга, ҳаётдаги ҳақиқатни ифодалашга хизмат қилади.
Натурадан чизиш бутун босқич давомида, ўқув жараёнининг асосий қисмини ташкил этади. Шу нуқтаи назардан қараганда, амалий машғулотларда ғарб санъати қоидасига кўра композиция асосларига оид тушунчалар билан
талабаларни таништириш мақсадга мувофиқдир. Масалан:
Бутунлик (Целостность): композициянинг ҳамма қисмларини бир бирига тегишлигини кўрсатиш.
Баланс: Симметрик жойлаштирилиш хотиржамлик ҳиссини қўшади, асимметрик жойлаштириш эса ноқулайлик, дисбаланс каби туйғуларни юзага келтиради.
Ҳаракат: картинада ҳаракатни ифода этишнинг кўп йўллари мавжуд, масалан, предметларнинг жойлашуви, қоматларнинг ҳолати, дарёнинг оқими.
Ритм: Худди мусиқа сингари, санъат асари ҳам қараганингизда нигоҳингизни етаклаб борувчи ритм ёки cирли сеҳрга эгадир.
Фокус (ёки Урғу акцент): Томошабиннинг кўзи расмда “энг муҳим” бўлган нарсада, яни марказий фокус нуқтасида дам олишни истайди, акс ҳолда нигоҳ йўқотилиб, атрофда маъносиз сайр қилгандек бўлади.
Контраст: Тўқ билан оч ўртасидаги кучли кескин фарқ, ёки минимал фарқ (Вистлер ўзининг Ноcтурне туркумида ишлатганидек).
Орнамент (нақш): асосда ётувчи структура, композициядаги асосий чизиқ ва шакллар.
Пропорция (Нисбат): предметларнинг бир бирига мос келиши, катта кичиклиги, яқин ва узоқлиги.
Амалий машғулотларда ушбу тушунчалар мазмун моҳиятини тушунтиришда “Тушунчалар таҳлили” методидан фойдаланиш мавзу бўйича таянч тушунчаларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш, ўз билимларин мустақил равишда текшириш, баҳолаш, шунингдек янги мавзу бўйича дастлабки билимлар даражасини ташҳис қилиш имконини беради.
Метод қуйидаги тартибда амлга оширилади:
- Талабалар машғулот қоидалари билан таништирилади;
- Мавзуга оид тушунчалар номи тушурилган тарқатмалар берилади;
- Талабалар мазкур тушунчалар қандай маъно англатиши, қачон, қандай ҳолатларда қўлланилиши ҳақида ёзма маълумот берадилар;
- Белгиланган вақт якунига етгач, ўқитувчи берилган тушунчаларнинг тўлиқ ва тўғри изоҳини ўқиб эшиттиради ёки слайд орқали намойиш этади;
- Ҳар бир талаба тўғри жавоблар билан ўзининг жавобини таққослайди, фарқини аниқлайди. Шу билан бирга ўз билим даражасини текшириб ўзини- ўзи баҳолайди.
Ушбу методни орқали талабаларнинг билимларни ўзлаштириши мустақил, ижодий фикрлаш кўникмаларини шаклланишига ёрдам беради.
Ҳозирги замонда китоб полиграфияси технологияси мисли кўрилмаган даражада ривожланиб кетди. Китоб элементларининг макетини яратиш, уни бадиий безатишда компьютер ёрдамида ва қўл меҳнтида бажарилсада, ҳали ҳануз буюк аждодларимиздан қолган мерос, китобни тайёрлаш, бадиий безатиш анъаналарига таянилади.
Замонавий шароитда таълим тизимида инновацион характерга эга методлар ҳам қўлланилмоқда. Улар орасида энг кенг омалашган методлар ягона ном билан номланувчи интерфаол методлар саналади. Интерфаол методлар – талабаарнинг билим, кўникма, малака ва муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлидаги ўзаро ҳаракатини ҳамда ўқитувчи билан ҳамкорликларини ташкил этишга хизмат қиладиган методлар.
Бу турдаги методлар интерфаол таълимнинг муҳим таркибий элементи ҳисобланади. Ҳозирги кунда интерфаол методларнинг 100 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, мутахасисликнинг ўзига жиҳати, ўқув материалининг ҳарактери,
талабаларнинг ёш ва психологогик хусуситларидан келиб чиққан ҳолда таълим жараёнида уларнинг ҳар биридан самарали фойдаланиш мумкин.
Бугунги кунда таълим жараёнида маҳорат дарсларининг аҳамияти катта. Маҳорат дарслари замонавий таълимнинг яна бир тоборо оммалашаётган шакли саналади. Маҳорат дарслари очиқ ташкил этилиб, илғор педагогик тажрибаларни тарғиб этишга йўналтирилган самарали ўқитиш шаклидир. Бу шаклдаги ўқитиш бир марталик саналади. Маҳорат дарсларини ташкил этишда кўп йиллик иш тажрибасига эга, шунингдек, самарали
методика ёки технологияга эга инноватор педагогларнинг касбий малакалари очиқ тарзда, интерфаол мулоқот асосида ҳамкасб педагоглар ҳамда талабаларга намойиш этилади.
Маҳорат дарсларини ташкил этишда малакали педагоглар қуйидаги вазифаларни бажарадилар:
- Тажрибали, маҳоратли педагог томонидан изчил ҳаракатларнинг тўғридан-тўғри ёки изоҳли намойиш эти орқали педагогик фаолиятда самарали шакл метод ва воситалардан фойдалани усулларининг кўрсатилиши;
- Муайян муаммо бўйича тажрибали, маҳоратли педагог иш тажрибасининг оммалаштирилиши;
- Маҳоратли педагого томонидан ўзининг касбий малакалрини шогирдларга ўргатилиши;
- Талабаларнинг касбий такомиллашуви учун маҳоратли педагог томонидан ёрдам кўрсатилиши;
- Педагог ходимлар ўртасида инновацион технологияларни оммалаштириш;
- Маҳорат дарслари иштирокчилари касбий компетентлигини ошириш.
График рассомларни тайёрлашда маҳорат дарслари шаклида ўқитиш талабаларнинг рангларни танлаш, уларни аралаштириб, янги ранглар ҳосил қилиш, рангларни уйғунлаштириш, иссиқ ва совуқ тусларни фарқлаш, ўз ўрнида ишлатиш, предмет ва инсон қоматларини атроф – муҳит билан боғлаш, уларнинг ўзаро нисбатларини ажратиш малака ва кўникмаларини шакллантириш ва такомиллаштиришга ёрдам берибгина қолмай, балки устоз ва шогирдни ижодий- касбий яқинлаштиради.
“Кичик гуруҳларда ишлаш” методи – таълим олувчиларни фаоллаштириш мақсадида уларни кичик гуруҳларга ажратган ҳолда ўқув материалини ўрганиш ёки берилган топшириқни бажаришга қаратилган дарсдаги ижодий иш.
Ушбу метод қўлланилганда таълим олувчи кичик гуруҳларда ишлаб, дарсда фаол иштирок этиш ҳуқуқига, бошловчи ролида бўлишга, бир – биридан ўрганишга ва турли нуқтаи – назарларни қадрлаш имконига эга бўлади. Бу метод бошқа интерфаол методларга қараганда вақтни тежаш имкониятига эга бўлади. Чунки ўқитувчи бир вақтнинг ўзида барча талабаларни мавзуга жалб эта олади ва баҳолайди. Амалий машғулотларда бу методдан фойдаланиш ўқитиш мазмунини яхши ўзлаштиришга, мустақил ва эркин фикрлашга, мулоқотга киришиш кўникмасининг такомиллашишига олиб келади, вақт тежалади ва барча талабалар фаолиятга жалб этилади.
“Давра суҳбати” методи – айлана стол атрофида берилган муаммо ёки саволлар юзасидан таълим олувчилар томонидан ўз фикр – мулоҳазаларрини билдириш орқали олиб бориладиган ўқитиш методидир.
График рассомларни тайёрлашда “Давра суҳбати” методи самарали методлардан бири ҳисобланади. “Машҳур рассомлар ижодини таҳлил қилиш”, “Кўргазмалар таассуроти”,”Мусиқа ва тасвирий санъат” каби мавзуларда “Давра суҳбати” методини қўллаш таълим сифатини оширишга ёрдам беради.
Танланган сюжет бўйича бир қатор, қоралама этюдлар ишлаш учун, табиат қучоғини, ён- атрофни, шаҳарда рўй бераётган қайноқ ҳаётни кузатади. Шаҳардан четга чиқиб, заҳматкаш қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари боғбонупахтакорларнинг қайноқ иш фаолиятларини кузатиб, бир талай қоралама ва этюдлар ишлаб келади. Мавзуга мос образларни одамлар орасидан қидириб топиб, уларни иштиёқ билан тасвирлашга киришади.
Шу жиҳатдан “Куз” мавзусидаги амалий машғулотда талабалардан Куз фаслидаги манзараларни композицион тасвирлаш, фасл ҳолати, колоритини кўрсата олиш, унинг характерли рангларини танлаш каби вазифаларни бажариш талаб этилади. Ушбу мавзуни ўтишда “Баҳс – мунозара” методидан фойдаланишни тавсия этамиз.
“Баҳс – мунозара” методи бирор мавзу бўйича таълим олувчилар билан ўзаро баҳс, фикр алмашинув тарзида ўтказиладиган ўқитиш методидир.
Ҳар қандай мавзу ва муаммолар билимлар ва тажрибалар асосида муҳокома қилиниши назарда тутилган ҳолда ушбу метод қўлланилади. Баҳс – мунозарани бошқариш вазифаси талабалардан бирига топширилади ёки ўқитувчининг ўзи олиб бориши мумкин. Баҳс – мунозарани эркин ҳолатда олиб бориш хар бир талабани мунозарага жалб этишга ҳаракат қилиш лозим. Ўқитувчи мунозара олиб борилаётганда пайдо бўладиган низоларни ҳам бартараф этишга ҳаракат қилиши лозим. Бу метод талабаларни эркин фикрлашга ундайди, тинглаш ва таҳлил қилиш, ижодкорлик қобилиятининг ривожланиши, касбий маҳорат, малака ва кўникмалар, график рассомларга хос бўлган сифатларнинг шаклланишига ёрдам беради
Bibliography
- Худойберганов Р.А., Худойберганов Б.Р. Чизматасвир. Тошкент. Ғ. Ғулом
номидаги нашриёт матбаа ижод уйи, 2015. - Ишмуҳамедов Р., Мирсолиева М. Ўқув жараёнида инновацион таълим
технологиялари. Тошкент, Фан ва технологиялар, 2014. - Ишмуҳамедов Р., Юлдашев М. Таълим ва тарбияда инновацион педагогик
технологиялар. Тошкент, Ниҳол, 2013. - Каланов А.Ж. Графика композицияси. Тошкент, Info Capital Group, 2018.
- Рашидов Ж. Х. У. Способы интерпретации художественной литературы в книжной графике //Проблемы современной науки и образования. – 2020. – №. 2 (147).